ҚУВОНЧ ВА ТАШВИШЛАР МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ

Read Time3Seconds

Матбуот анжумани
           
     Дарҳақиқат, юртимизда дунёдаги ҳеч бир халқнинг ҳаётига ўхшамайдиган маскан борки, уни Ватан ичра кичик ватан деб қадрлаймиз.  Маҳалла том маънода элнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўладиган муаммоларини биргаликда ечадиган ҳаёт ва тарбия академиясидир.
     Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида янги давр бошланди. Мамлакатимизда ҳар бир соҳада рўй бераётган ислоҳотларда маҳалланинг ўрни ва роли беқиёс эканлиги амалда ўз ифодасини топди.
        Вилоят ёшлар марказида ўтказилган матбуот анжуманида маҳалла институти зиммасидаги вазифалар кенг таҳлил қилинди. Унда вилоят, шаҳар, туман кенгашлари ижро аппаратлари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ахборот хизмати котиблари, ОАВ вакиллари қатнашдилар.
     Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлоновнинг Президентимизнинг 2019 йил 2 апрелда қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини  тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан республикамизда амалга оширилаётган ишлар бўйича маърузаси тингланди.
     Фармонда мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий этилиб бу тизимнинг асосий йўналишлари белгиланди. Эндиликда  аҳолини қийнаётган муаммолар ва масалаларни ҳал этиш қуруқ гаплар асосида эмас, балки уйма-уй юриб, кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқиш тартибининг жорий қилингани масъуллар зиммасидаги масъулиятни янада оширди.
–  Шу кунларда республикамизнинг барча вилоятларида кенгаш томонидан олиб борилган устивор вазифалар юзасидан матбуот анжуманлари, медиатурлар   ўтказиб келинмоқда.- дейди Республика кенгаши  ахборот сиёсати масалалари бўйича бошқарув раиси маслаҳатчиси Арофат Умарова.  – Ҳудудларда анжуман иштирокчилари билан биргаликда маҳаллаларга бориб амалда қандай ишлар қилинаётганлиги батафсил ўрганиляпти. Маҳалла фаоллари билан мулоқотлар ўрнатиляпти. Бугунги Фарғонада ўтказилаётган матбуот анжуманида ҳам маҳаллага доир энг долзарб вазифалар кун тартибига қўйилди. Президентимиз фармонлари мазмун-моҳияти бўйича  маълумотлар берилди.
Шу ўринда кичкина бир муаммога дуч келдикки, жорий йилда 11 нафар маҳалла раиси ўз аризасига биноан, ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилган. Демак, бугун маҳаллада ишлаш осон эмас, унинг зиммасига 150 та вазифа юклатилган. Бугун одамларга қайишадиган, жонкуяр инсонгина маҳалла учун хизмат қилади.
       Анжуманда  Фармон ижроси юзасидан вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Эрматов ахборот берди.
       Жумладан жорий йилда вилоятдаги 1038 та фуқаролар йиғинлари хатловдан ўтказилди.  Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 39 та фуқаролар йиғини биноси таъмирланди, 15 таси реконструкция қилинди, 5 та маҳалла марказлари барпо этилди.
       Шунингдек матбуот анжуманида маҳалла бошқарувида ходимлар малакасини ошириш, иш жараёнига мақсадли қайта тайёрлаш масалалари ҳам кенг муҳокама этилди.
                                       Маъмура АБДУРАҲИМОВА.      

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close