«ФАРҒОНА ҲАҚИҚАТИ» КУНЛАРИ

Read Time13Seconds

   Бугун ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дунё шиддат билан янгиланиб бораётган экан, инсониятнинг ахборотлардан хабардорлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Газета эса том маънода мутолаага киришишнинг оҳанрабо йўлидир.

  Дарҳақиқат, китоб мутолааси ҳар қандай китобхонни дунёқарашида ижобий ўзгаришлар ясайди. Унинг саводхонлиги ва савиясини юксалтиради. Президентимизнинг бу борадаги қарорлари ижросини таъминлашда вилоятимизда самарали ишлар олиб бориляпти. Газета ҳам мутолаа жараёнида одамларни турли янгиликлардан хабардор этиш билан бирга, маънавий ҳаётида беминнат хизмат қиладиган манбадир.

   Қува туманидаги педагогика коллежида бўлиб ўтган маънавий ва маърифий тадбирда вилоят ҳокимлигининг бош нашри бўлган «Фарғона ҳақиқати» газетасининг ижодий ходимлари  ўқувчи-ёшлар билан қизғин мулоқотга киришдилар. Газета ижодкорлари мазкур нашрнинг 100 йилдан ортиқ тарихи, унинг босиб ўтган шонли йўли, забардаст қаламкашларнинг газетадаги фаолияти ва бугунги кундаги унинг вилоятимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб бердилар. Таҳририятнинг ижодий майдони ўзига хос кенгайиб бораётгани, газетанинг сайти фаолият кўрсатаётгани ҳақида ёшларга маълумотлар берилди.

     Ўқувчилар орасида журналистикага, бадиий ижодга қизиқувчи истеъдодлар ижодий ишларини тақдим этишди.

         ***

    Марғилон тиббиёт коллежида ўтган учрашув бевосита газета ҳаёти, унда чоп этилаётган мақолаларнинг мазмун-моҳияти, бугунги сиёсий жараёнлардаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Вилоятимиз ҳаётига оид янгиликлар, хабарлар, мақола ва интервьюлар тадбир иштирокчиларини қизиқтирди. Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтган тадбирда «Фарғона ҳақиқати» газетасининг мухлислари бўлган ёш ижодкорлар ўз шеърларидан намуналар ўқишди.

          ***

     Риштон туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбир эса, шукуҳли ва таассуротларга бой ўтганлиги билан аҳамиятлидир. Тадбирга йиғилган нуронийлар вакиллари, устоз-мураббийлар, узоқ йиллар давомида «Фарғона ҳақиқати» газетасининг азиз мухлисига айланган инсонлар газета ҳақидаги таассуротлари ва тарихий воқеаларни сўзладилар.

   Бутун республикамизга танилган таниқли ижодкорларнинг илк шеърларини эълон қилган газетага обуна бўлиш масаласини ижобий ҳал этиш ҳар бир муштарийнинг виждоний бурчидир. Зеро, газетамизда чоп этилаётган ҳар бир мақола, «Мен шу юртнинг фарзандиман, фарғоналикман» деган инсонда дахлдорлик ҳиссини уйғотади. 

    Риштонлик таниқли шоирлар Ғулом Фатҳиддин ва Али Қамбар янги ижод намуналаридан ўқишиб, «Фарғона ҳақиқати» газетасининг узоқ йиллик муштарийлари эканликларини таъкидлашди. Газетада меҳнат қилиб, ўтган адиб ва ёзувчилар Шерали Тошматов, Адҳам Ҳамдам, Йўлдош Сулаймонларнинг азиз номларини тилга олишди. Бу қутлуғ даргоҳда ишлаб, нафақага чиққан шоир ва журналистлар номларини айтиб, уларнинг ижодларига юқори баҳо беришди. 

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close