Фарғонада катта тантана!

Read Time0Seconds

Фарғона пахтакор деҳқонлари бу йил мўл ҳосил етиштириб, 238 600 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этдилар. Кеча 12 октябрь куни Фарғона вилояти давлатга пахта сотиш шартномавий режасини мамлакатда биринчи бўлиб бажарганлиги ҳақида рапорт берди.

Вилоят пахтакорларининг бундай муваффақиятига сабаб Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувга эга сиёсат олиб бораётганлиги ҳамда вилоятда яратилган янги тизим – кластер тизимига кенг йўл очиб берилганидир. Ўтган йили вилоятнинг Риштон туманида кластер тизими асосида пахта етиштирилган бўлса, бу йил 9 та туманда ана шундай тизимга ўтилди. Фарғона тажрибаси ўз натижасини кўрсатди.

Ерга меҳрини берган пахтакорлар меҳнатига яраша ҳосил олди. Ўз вақтида ишлов бериш, ўғит ва сувни вақтида етказиб бериш, яхши ният, оқ кўнгил билан етиштирилган оқ пахта деҳқоннинг ва вилоятнинг юзини ёруғ қилди.

Кеча вилоятда режа бажарилиши катта тантана қилинди. Фарғоналиклар шаҳар марказидаги Санъат саройи олдига йиғилдилар. Вилоятнинг таниқли хонандалари Ватан мадҳи, Фарғона тараннуми жо этилган концерт дастури билан юртдошларимизни хурсанд қилдилар.

Тадбирга келган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев барча фарғоналикларни, деҳқонларни, халқимизни катта ютуқ, ғалаба билан табриклади.

Қуйида ана шу тантанадан фоторепортажни томоша қилинг.



Суратларни Шерзод Қорабоев олган

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close