ТЕРИМЧИЛАР САЁҲАТГА БОРИШДИ

Read Time0Seconds

Рағбат

Бу йил вилоятимизда пахта йиғим-терими мавсумининг уюшқоқлик билан олиб борилганлиги, жойларда фермер хўжаликларининг фидокорона меҳнатлари туфайли давлатга пахта топшириш режаси биринчилардан бўлиб бажарилди.

Албатта, юксак хирмон кўпчиликнинг ҳиссаси билан бунёд бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимлигининг алоҳида эътибори ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташаббуси билан бир гуруҳ теримчилар учун бепул туристик саёҳат ташкил этилди.

Пахта режасини дастлабки босқичда биринчилардан бўлиб бажарган вилоятимизнинг 6 туманидаги фермер хўжаликларидан жами 30 нафар илғор теримчилар Марғилон темирйўл бекатидан саёҳатга кузатиб қўйилди. Улар 3 кун мобайнида Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳридаги диққатга сазовор жойларда бўлиб мароқли дам оладилар.

– Меҳнатсевар одам борки, терим палласида бир четда қараб туролмайди, – дейди Қўштепа туманидаги “Гулсанам Жасур” фермер хўжалиги аъзоси Шаҳзодахон Эрматова. – Режани бажаришда оз бўлсада ҳиссам қўшилганидан мамнунман. Мавсум мобайнида биз теримчиларга барча шароитлар ҳозирланди, иш ҳақимизни вақтида беришди. Энди эса юртимизнинг гўзал масканларини зиёрат қилишга ҳам боряпмиз. Ташкилотчиларга катта раҳмат.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан яна бир гуруҳ теримчиларни тарихий масканларга саёҳатга юбориш режалаштирилган.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Муаллиф олган сурат.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close