Ташқи савдо фаолиятида экспертиза

Read Time2Seconds

у қандай ҳуқуқий механизмга асосланади?

Суд иқтисодий экспертизасини турларга бўлиш уларнинг предмети, объекти ва вазифаларини аниқлашга имкон беради. Экспертиза турлари ва таснифини,  яъни муайян тури ва хилларини аниқлашда дастлабки босқич вазифасини ўтайди.

Ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси ташқи савдо шартномасининг амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, халқаро хуқуқ нормаларига экспорт (импорт) қилинаётган товарларнинг рақобатбардошлиги, шартнома суммаси, ушбу товарга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган таърифи, ҳуқуқий ҳолатини текшириш молиявий-иқтисодий ҳолатини чет эл ҳамкорларининг комиссиявий салоҳияти асосийлигини аниқлаш ва экспорт-хуқуқий баҳолашни ўз ичига олган комплекс тадқиқотдан иборат.

Ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси предмети Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошираётган корхоналар-табиий монополия субъектлари, давлат маблағларини жалб этган бошқа мулкчилик шаклидаги ташкилот ва корхоналар, уларнинг филиаллари  ва ваколатхоналари, давлат улуши бўлган корхона ва ташкилотлар томонидан тузилган импорт шартномалари хамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига сотиладиган товарлар (хизматлар) учун ташқи савдо қилиш соҳасидаги контрактларни, уларни ўзгартиш ва қўшимчаларни расмийлаштириш йўли билан амалга ошириш борасидаги ташқи савдо фаолиятини ўрганиш ҳисобланади.

Ташқи савдонинг моҳияти келишувнинг бир иштирокчиси чет эллик жисмоний ёки юридик шахс (ёки унинг Ўзбекистон Республикаси вакили) бўлган келишуви тушунилади. Товарлар ва ишлар (хизмат)нинг ташқи савдо соҳасидаги келишувларни амалга ошириш бўйича фаолият ташқи савдо соҳасидаги тадбиркорликнинг бир тури сифатида аниқланади.

Ижрочилар олдига қўйилган мақсаднинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда Ташқи савдо фаолиятининг суд иқтисодий экспертизаси ҳал этадиган саволлар (масалалар) доираси ишлаб чиқилди. Жумладан, шартнома мажбуриятларига амал қилиш бўйича экспорт ва импорт шартномаларини бахолаш, божхона юк декларациясини расмийлаштириш тартибига риоя қилиш, товар, ишлар (хизматлар)ни олиб чиқиш ва олиб кириш бўйича хужжатларни расмийлаштириш қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси божхона қонунларига риоя қилиш, суд-тергов идоралари томонидан ваколатли органлар (Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқалар)дан олинган расмий нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни ҳисобга олган холда, жаҳон нархлари билан таққослаганда экспорт ва импорт шартномаларида кўзда тутилган нархларнинг ошиши (камайиши)ни белгилаш, муайян сана ҳолатига валюта курсини қўллаш ва миллий валюта (сўм) миқдорини чет эл валютасига қайта ҳисоблашнинг тўғрилиги, ташқи савдо олди-сотди шартномаси асосида экспорт (импорт) қилинган товарлар сони ва қийматини белгилаш назарда тутилади. Шунингдек, ташқи савдо олди-сотди шартномасини бажариш доирасида пул маблағлар ва ҳисоб-китобларнинг ҳисобини юритиш ва ҳаракатланиш системасини белгилаш (валюта тушумининг ўз вақтида тушиши), бирламчи хужжатлар бўйича товарларнинг ассортименти, русуми, техник тафсилоти ва сони бўйича шарномаларнинг шартларига мувофиқлигини аниқлаш, ташқи савдо шартномаларида кўзда тутилган хужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилиши, шартномада кўзда тутилган томонларнинг шартнома шартларини лозим даражада амалга ошириши ва бошқа бир қатор ҳолатлар юзасидан жавобгарликни бажариш (қўллаш)нинг тўғрилиги каби холатларни аниқлашдан иборат бўлади. Шунинг учун ташқи савдо фаолият соҳасидаги махсус билимларни қўллаш орқали аниқлик киритилиши лозим бўлган фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва жиноят ишларини тўлақонли ҳамда холисона ўтказилиши таъминланади.

Абдухалим АҲМЕДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

республика суд экспертизаси марказининг  вилоят бўлими

давлат суд эксперти.

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close