Сайлов – 2019

Read Time3Seconds

ЮРТ КЕЛАЖАГИ УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ!

Айни кунлар-да вилоятимиз-да муҳим сиё-сий тадбир – парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловга жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Бу борада Марказий сайлов комиссия-си томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилаётгани сайловчиларнинг ҳуқуқий билими ва сайлов мада-ниятини юксалтириш, Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, сайлов ҳуқуқи хусусида кенг тушунчалар берилишини таъминлаяпти.

Шу йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда кўплаб фар-ғоналик ёшлар биринчи марта овоз беради. Шунинг учун ёшлар орасида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Вилоятимиз шаҳар-туманларида “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида ташкил этилаётган семинар-тренингларда Марказий сайлов комиссияси аъзоси О.Қозихонова, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Э.Нуралиевлар томонидан янги қабул қилинган Сайлов кодекси билан сайлов қонунчилигига киритилган  янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

– Қўштепа туманида вилоят сайлов комиссияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва адлия бўлими ҳамкорлигида “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди,–дейди вилоят сайлов комиссияси аъзоси Маъсуджон Сулаймонов. – Бу каби тарғибот тадбирлари ҳамда ёшлар билан учрашувлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Б. МАДИЁРОВ.

Суратни

Ш. ҚОРАБОЕВ

 олган.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close