Республика олимпиадаси

Read Time3Seconds

КИМЁ БИЛИМДОНЛАРИ

Фарғона вилояти аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган 1-умумтаълим мактабида Абу Райҳон Беруний номидаги респуб-лика кимё олимпиадаси бўлиб ўтди.

Хусусан, Абу Райҳон Беруний ўз ноёб асарлари  билан жаҳон астрономия ва география фанига улкан ҳисса қўшган. Шундай улуғ алломаларимиз номини янада эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш ва илмий меросларини ўрганиш мақсадида турли танловлар, олимпиадалар ташкил этилмоқда.  Абу Райҳон Беруний номидаги республика кимё олимпиадаси ҳам ана шуларнинг бири бўлди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган энг иқтидорли ёшлар қатнашдилар.

Шу куни иштирокчилар Фарғона вилоятидаги халқаро олий ўқув юртларида ҳамда  диққатга сазовор жойларда ҳам бўлдилар.

 Республика кимё олимпиадаси якунида иштирокчилар тўплаган баллар сарҳисоб қилинар экан, биринчи ўрин Тошкент шаҳри вакилига насиб этди.  Бухоро  ва Қашқадарё вилояти вакиллари эса иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб деб топилдилар.

 Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозларига дипломлар, пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, олимпиадада муваффақиятли қатнашган  фарғоналик ёшлар халқаро олимпиада терма жамоасига қабул қилиндилар.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close