Олтиариқда аслида нима бўлган эди?

Read Time26Seconds

Жорий йилнинг 15 октябрь куни hordiq.uz сайтида “Фарғонада адолатсизлик” мақоласи ва you tube каналида “Фарғонада яна шу ҳолат” сарлавҳаси билан видео эълон қилинган эди. Унда Тошбоев Ҳабибулло уйининг ноқонуний бузиб ташланганидан шикоят қилади. Сайт ва каналлар мухбирлари эса у воқеани Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга боғлаб кўрсатадилар ва шов-шув орқали рейтингларини кўтариш мақсадида вилоят ҳокимининг расми билан эълон қиладилар.

Аниқланишича, вилоят ҳокимлиги тугул, туман ҳокимлигининг ҳам бунда иштироки йўқ бўлиб, аслида мурожаатчи фуқаронинг ўзи бошқа бир фуқаронинг ерини зўравонлик билан эгаллаб олган экан. Ҳақиқат қарор топиб, суд ерни асл эгасига қайтариб беради. МИБ ходимлари беш маротаба огоҳлантирганига қарамай, фуқаро Ҳ. Тошбоев уйни бўшатмаган. МИБ ходимлари уйни бузишга мажбур бўлишган. Бунгача гарчи воқеада иштироки бўлмаса ҳам, туман ҳокимлиги ёрдам тариқасида ер участкаси ажратган ва уй қуриб беришни бошлаган. Бироқ Тошбоев бундан бош тортган.

Воқеанинг тафсилотидан ҳақиқат аён бўлгач, Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бунинг юзасидан, бунга вилоят ҳокимининг алоқаси йўқлиги юзасидан расмий баёнот берган. “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти эса Олтиариққа бориб суриштирув ўтказган ва масалага ойдинлик киритган. Қуйидаги кўрсатувда ушбу суриштирув акс этган.

Ушбу материаллар сайтга чиққач, hordiq.uz сайти ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институти директори Сайёра Ходжаева ижтимоий тармоқларда Шуҳрат Ғаниевдан кечирим сўраганлар. Сайт эса ўз мақоласига раддия эълон қилган ва видеомурожаатли мақоласини сайтдан олиб ташлаган.

https://www.facebook.com/search/top/?q=%D1%81%D0%B0%D0%B9%D1%91%D1%80%D0%B0%20%D1%85%D0%BE%D0%B4%D0%B6%D0%B0%D0%B5%D0%B2%D0%B0%20%D0%BA%D0%B5%D1%87%D0%B8%D1%80%D0%B8%D0%BC%20%D1%81%D1%9E%D1%80%D0%B0%D0%B4%D0%B8&epa=SEARCH_BOX

Мансабдор шахс обрўсини тўкиш учун атайдан ҳоким расми билан эълон қилинган мақола қонунчиликка зид эди. Фуқаро мурожаати ҳам бирёқлама ўрганилган, суриштирув натижасида унинг жабрдийда эмас, жабр қилувчи эканлиги фош бўлди.

Ҳ. Тошбоевнинг мурожаати акс этган видеотасвир блогер Бунёд Норимов томонидан суратга олинган.

Ҳордиқ.уз сайти учун эса Моҳигул Диёрхўжаева мақола тайёрлаган.

Бу ҳолат журналист ва блогерлардан мурожаатларга жиддий ёндашишда ва шахснинг обрўсига путур еткизмаслик учун масъулиятли бўлишни яна бир бор эслатади.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close