Миннатдорчилик мактуби

Read Time4Seconds

Қўлларингиз дард кўрмасин!

Ўтган йили ноябрь ойида қаттиқ оғриқ ва истима билан вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказининг урология бўлимига мурожаат қилдим. Бўлим мудири Умиджон Каримов ва Ҳасанбой Исақовлар жарроҳлик йўли билан биринчи ёрдам беришди.

Касалхонадан чиққач, шифокор назоратига муҳтож эдим. Бундай ёрдамни оилавий поликлиника томонидан юборилган тиббий ҳамширалар кўрсатишди. Йил давомида врач-уролог Алишер Олимов шикоятларимни тинглаб, дардимга дармон бўлди. Унинг тавсияси билан секин-аста дард мени тарк этди.

Беморлар дардига ширин сўзлари, хушмуомалалари билан малҳам бўлаётган фидойи  шифокорларга шифоли қўлларингиз асло дард кўрмасин, эл соғлиғи йўлида         қилаётган меҳнатингиз роҳатини кўринглар, дея тилак билдириб қоламиз.

 Мўсо УСМОНОВ,

Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 49-уй,

15-хонадонда яшовчи меҳнат фахрийси.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close