Жамоатчилик кенгаши фаолияти:  СЎХДА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ

Read Time1Second

Ўзбекистон Рес-публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан туманимизда ҳам жамоатчилик кенгаши ўз ишини бошлади. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги 11 нафардан иборат жамоатчилик кенгаши аъзолигига тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар жалб этилди ва кенгаш Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг Сўх туман бўлими ҳузурида фаолият кўрсатади.

Жамоатчилик кенгаши фаолияти ташкил этилиши давлат органлари ҳамда бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари билан доимий равишда самимий мулоқот қилиш учун қўшимча имконият яратади. Ҳар бир мурожаат тадбиркор манфаати устуворлиги нуқтаи назаридан ўрганилади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида тумандаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 124 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 41 таси кредит олиш, 20 та мурожаат тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш ҳамда қолган 63 та мурожаатлар турли масалаларда бўлди. Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда кўриб чиқилди ва қаноатлантириш чора-тадбирлари кўрилди. Ўтган вақт давомида ҳудудларда 30 дан ортиқ сайёр қабуллар уюштирилиб, 200 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этиши таъминланди.

Сўх тумани ҳокими томонидан тасдиқланган тартибга асосан барча масъул корхона-ташкилотлар, идоралар кесимида тадбиркорларни қабул қилиш жадвали ишлаб чиқилди ва шу асосда иш олиб борилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизимини барпо этиш учун ягона портал жорий этилди. Мурожаатларни ягона портал орқали юбориш, таҳлил қилиш, жойида ҳал этиш ва Бош вазир қабулхонаси туман бўлимига жавоб қайтариш белгиланган бўлса-да, баъзи масъул идоралар бу борада эътиборсизликка йўл қўймоқда. Шунинг учун ҳам тижорат банклари, электр тармоқлари корхонаси, туман деҳқон бозори маъмурияти томонидан айрим мурожаатчиларга белгиланган 7 кунлик муҳлатдан ўтказиб жавоб бериш ҳолатлари учраб турибди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу боис бу борада барчамиз жараёндаги бурч ва масъулиятимизни теран англаб етишимиз зарур.

М. ЖУМАЕВ,

Ўзбекистон Респуб-ликаси Бош вазирининг Сўх туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close