ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШОҲИМАРДОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Read Time2Seconds

Шоҳимардон қишлоғи вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, у ерга қўшни давлат орқали ўтиб борилади. Шунга қарамай, қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлиги учун етарли шароитлар яратиш, иш ўринлари ташкил этиш, инфраструктура тизимини ривожлантириш юзасидан катта ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳудудда туризм ривожи учун қўйилган қадамлар натижаси охирги йилда сезиларли бўлди. Шоҳимардон туризм дирекциясининг ташкил этилиши ва бу борада амалга оширилган ишлар шоҳимардонликлар учун даромад манбаининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бугун қишлоқ аҳолисининг ҳаёти, кундалик турмуш муаммоларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятининг анклав ҳудудида жойлашган Фарғона туманининг “Шоҳимардон” қишлоғи аҳолиси билан оммавий сайёр қабул  ўтказди. Унда сектор раҳбарлари, вилоят ташкилотлари бошлиқлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисининг мурожаатини ўргандилар. Аҳолини қийнаётган муаммолар ҳусусида суҳбатлашдилар.Қабул давомида қишлоқда туризм салоҳиятини ошириш, ободонлаштириш, аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.Шунингдек, аҳоли билан ўтказилган юзма-юз учрашув давомида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, транспорт, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, маданият соҳасидаги масалалар, шунингдек, ёшларни ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш борасидаги амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашилди, муаммолар ечими бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.Сайёр қабул давомида 100 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан 24 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.



Ёрдон МФЙ, Шодлик кўчаси 33-уйда яшовчи Жўраев Гавхарнинг “Қассобхона учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги мурожаати бўйича тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун ер майдони ажратиб берилди, Ёрдон МФЙ, Арчазор кўчаси 3-уйда яшовчи Қаюмова Изробининг “Мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш ишларини якунлаш тўғрисида”ги мурожаати бўйича маҳаллий бюджетдан 100 млн. сўм маблағ ажратилди.

Ёрдон МФЙ, Қизилтоғ кўчаси 69-уйда яшовчи Болтаева Хикматхоннинг Ёрдон маҳалласидаги қишлоқ оилавий поликлиникани тиклаш тўғрисида”ги, Ёрдон МФЙ, Шодлик кўчаси 5-уйда яшовчи Мадалиева Махбубахоннинг“Қишлоқда маданият уйи ташкил этиш тўғрисида”ги, Ёрдон МФЙ, Қизилтоғ кўчаси 247-уйда яшовчи Солиев Ойбекнинг “Қишлоққа банкомат ўрнатиш тўғрисида”ги, Шохимардон МФЙ, Х.Хакимзода кўчаси 61-уйда яшовчи  Сотволдиев ШукуруллонингАвтобус қатнови ва уй мехмонхонаси очиш учун кредит ажратиш тўғрисида”ги ва бошқа мурожаатларини қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича масъул бошқарма ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Вилоят ҳокимининг қабули натижасида муаммолар тегишли ташкилот, бошқармалар томонидан ўрганилиб, уларни ҳал этиш учун ижрога йўналтирилди.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close