ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ

Read Time2Seconds

Фарғона вилояти ҳокими Ш.М.Ғаниев томонидан 2019 йил 7 ноябр куни Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказилиб, унда Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Фарғона, Қува, Олтиариқ, Риштон, Қўштепа туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда жами 75 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 43 та мурожаат келиб тушди.

Қабул натижалари бўйича келиб тушган мурожаатларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилди, 31 та мурожаатни ҳам қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича масъул бошқарма ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Жумладан,  Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасида яшовчи Салиева Тамаранинг “Уйини таъмирлаш учун кредит ажратиш масаласидаги, Марғилон шаҳар, Надирмат МФЙ, Мактаб кўчаси 89-уйда яшовчи Бадалова Гулбахорнинг “Фарзандини даволаш учун моддий ёрдам ажратилиши масаласида”ги, Қўштепа тумани Қоражийда МФЙ Қоражийда кўчаси 222-уйда яшовчи Абдуллаев Мирзаназарнинг “Иш билан таъминлаш масаласида”ги, Олтиариқ тумани, Тошобод МФЙда яшовчи Абдуллаева Арофатхоннинг “Иш билан таъминлаш масаласида”ги, Марғилон шаҳар Туягум МФЙда яшовчи Комилова Муаззамхоннинг “Деҳқон бозоридан савдо қилиш учун жой бериш масаласида”ги ва бошқа қатор мурожаатларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close