Бир жиноят изидан

Read Time1Second

МАСТЛИКДАГИ МАШМАМА

қотиллик билан якун топди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Қува тумани Юзия маҳалла фуқаролар йиғини, Олмазор кўчасида яшовчи фуқаро Р.Ю.нинг хонадонига меҳмон бўлиб келган қайноғаси А.Т. билан бошлаган суҳбати аянчли якун топди.

Ҳаммаси одатий суҳбатдан бошланди. Улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишаркан, мастликдаги аччиқ гаплар жиддий жанжалга айланиб кетади. Жанжал оқибати муштлашишгача етиб боради.

Р.Ю. жанжал вақтида қайноғасининг ияк қисмига бир маротаба қаттиқ уриб юбориши туфайли оғир жиноят содир қилганини кеч англади.  Натижада фуқаро А.Т. ҳодиса жойида вафот этган. 

Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, А.Т.да калла мия ёпиқ шикасти, мия юмшоқ пардалари остига қон қуйилиши, бош мия-нинг лат ейиши, бўйин соҳасида тирналма ва қонталаш аниқланганлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолатда фуқаро Р.Ю.нинг қилмишларида жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги ҳамда бундай ҳолатда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш шартлигини назарда тутиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Соатжон

АБДУСАЛОМОВ,

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги

тергов бўлими катта суриштирувчиси,

капитан.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close