Баркамол авлод орзуси

Read Time4Seconds

ЁШ ВА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқаришда фаол иштирок этади.

Қўштепа транспорт ва йўл қурилиши касб-ҳунар коллежида бугунги кунда бешта йўналишда ўқиётган 252 нафар ўқувчилар иқтисодиёт тармоқлари-нинг муҳим йўналишлари бўйича билим ва амалий тажрибага эга бўлмоқдалар.

Ҳудудларни ижтимоий-иқти-содий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда ёш ва малакали мутахассисларга катта эҳтиёж сезилмоқда. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда коллеж маъмурияти томонидан тумандаги коммунал хизматлар кўрсатиш, йўл қурилиши, автомобилсозлик ва саноат корхоналари билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўқув амалиёти дарсларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

–          Қўштепа тумани йўллардан фойдаланиш унитар кохонасида ташкил этилган навбатдаги бир кунлик ўқув амалиётида битирувчилар иш жараёни, автомобиль йўллари ва аэродромларни сақлаш ҳамда таъмирлаш фаолияти билан яқиндан таништирилди,–дейди коллеж директори Ҳотамжон Ҳамролиев. – Ишонамизки, айни шу йўналишда ўқишни тугатаётган 22 нафар битирувчиларимиз мазкур соҳада самарали фаолият олиб боришади.

Матн ва сурат

муаллифи

Шерзод ҚОРАБОЕВ.

0 0

About Post Author

ferpravda.uz

administrator
0
Happy
0
Sad
0
Excited
0
Angry
0
Surprise
Close