Тошлоқ тумани ҳам маррада Жамият

Бу йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан олиб бораётган Тошлоқ тумани фермер хўжаликлари давлатга 15 минг 335 тонна пахта топшириб, белгиланган шартнома режасини бажаришга муваффақ бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, жорий деҳқончилик йилидан “Expo kollor prin teks” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошлоқ туманида пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилгани дастлабки йилдаёқ ўз самарасини кўрсатди. Туманда 5 минг 120 гектар майдонда ғўзанинг юқори сифатли тола берадиган, эрта ва ўртапишар, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос “С-8290”, “Наманган-77”, “Султон” каби навлар парваришланди. Белгиланган агротехник тадбирлар пахтачилик соҳасидаги илмий-амалий тажрибалар ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилди. 

Тумандаги пахтачиликка ихтисослашган 135 та фермер хўжалиги билан контрактация шартномалари тузилди. Фермер хўжаликлари йил давомида керакли барча маҳсулотлар билан тўлиқ таъминланди. Мутахассислар томонидан амалий ёрдам ва тавсиялар бериб борилди. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилди ва белгиланган режа ортиғи билан уддаланишига эришилди.

Тошлоқнинг пешқадам “Заркент Ойдин саховати”, “Ўлмас Тоҳир”, “Комилжон ота зиё”, “Янги давр шижоати”, “Моҳинур Мумтоз” каби фермер хўжаликларида ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик  40-45 центнерни ташкил этди. Бу эса фермер хўжаликларининг пахтачилик тармоғидан оладиган даромади салмоғи янада ошишига хизмат қилади. Шунинг ҳисобига фермер хўжаликларининг истиқболли тармоқлари жадал ривожланади.  Туманда биринчилардан бўлиб, шартнома режасини бажардик,-дейди “Комилжон ота зиё” фермер хўжалиги раҳбари Шукрулло Миллабоев. – Хўжалигимиз аъзолари ва уюшмаган аҳоли ёрдамида 29 гектар пахта майдонидан 100 тоннадан ортиқ сифатли саноат хом ашёси йиғиштириб олинди. Бу йил давлат омборларига 170 тонна буғдой топшириб, 115 миллион сўм даромад олдик. Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, хўжалигимизнинг пахта ҳосилидан олинадиган даромад салмоғи янада юқори бўлиши кутилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *