“Малибу” автомашинаси топширилди Агросектор,Урожай

 Бугун Қўштепа туманида “Fergana global textile”  МЧЖ раҳбари  Мўминжон Раззоқовнинг оналари  Ҳавохон Мадаминовага  вилоят ҳокимининг “Ташаккурнома”си ва “Малибу” автомобили калитини туман ҳокими Илёсжон Новиков топширди.

  •   Мен бугун чинакам бахтиёр инсонман. Ҳар бир она орзуси бўлган, фарзандим меҳнати туфайли олқиш олдим, – дейди  Ҳавохон ая. –Беш нафар ўғилни вояга етказиб, уларни эл корига камарбаста инсонлар қилиб тарбияладим.  Музаффаржон, Муроджон, Алишер, Муродилжон,  Мўминжонлар  хорижда таҳсил олдилар. Бугунги кунда уларнинг барчаси  қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритмоқда.

 Дарҳақиқат, элимизнинг ризқ-насибаси бўлган  пахтачилик тармоғи истиқболида кластер тизими  муҳим аҳамиятга эга бўлди. Туман пахтачилик ривожини янги босқичга олиб чиққан Мўминжон Раззоқов эса  кўплаб ютуқларни қўлга киритди.  

   У раҳбарлик  қилаётган “Fergana global textile” МЧЖ фермер хўжаликларига ёнилғи, ўғит ва бошқа зарур воситаларни етказиб бериб,  7240 гектар  ер майдонида  кластер асосида  пахта етиштирди. Давлат омборларига 19 минг 900 тонна  пахта ҳосили топширилди.

   Фарғона шаҳрида 2020 йилнинг май ойида  масъулияти чекланган жамияти қошида экспорт  ҳажми 35 миллион долларни ташкил этадиган янги ип-йигирув тўқимачилик комплекси ишга тушади. 1500 дан зиёд  иш ўринлари яратилади.  Корхона қурилишига тадбиркорнинг шахсий маблағи ва банк кредити ҳисобидан 50 млн. АҚШ доллари жалб этилиши кўзда тутилган.  

   Тадбирда санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар янгради. 

 Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган сурат. 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *