Фарғоналиклар ғолиб Спорт,Спорт UZ

Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида  Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. 

усобақанинг биринчи босқичида “А” ва “Б” минтақаларга бўлинган ҳолда,  учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан, жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни  мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқарли ўтган финал учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонишди. Финалда Фарғона –

Андижон жамоалари ўзаро беллашишди. Вилоятимизнинг ёш футболчилари 3:1 ҳисобида андижонлик рақибларини мағлуб этишди. Муроджон Комилов, Абдуғаффор Деҳқонов (2 та) ва Азизбек Усмонов  голлар муаллифи бўлишди.

Биринчи ўрин  Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, 2-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси, 2 та 3-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси ва  Сурхондарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси жамоаларига насиб этди.

Зиёдуллохўжа Назиров “Энг яхши дарвозабон” (Фарғона вилояти), Муроджон Комилов “Энг яхши тўпурар” (Фарғона вилояти), Азизбек Усмонов “Энг яхши ўйинчи” (Андижон вилояти) номинациясида ғолиб деб топилдилар.  Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига ҳамда  турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга ЎзПФЛ бош директори Даврон Шакурбанов, республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби директори Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий ёрдамчиси Тимур Кападзелар эсдалик совғалар топширишди.      

8-12 октябрь кунлари 2004 йилда туғилган тарбияланувчилар мусобақани давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудий футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки учрашувлари апрель ойидан бери ўтказилиб, октябрь ойида финал босқичи якунланади.

              М.ТОЖАЛИЕВА.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *