Фарғона ва Қизил Қия шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди Жамият

Бугун ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасида ҳамкорлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб янги босқичда давом этмоқда. Буни барча соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Андижон – Ўш” йўналишида автобус қатновлари ташкил этилганини аҳоли вакиллари катта хурсандчилик билан қарши олган эди.

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона – Қизил Қия” йўналишида ҳам автобус қатновлари ташкил этилди. Мазкур йўналишнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда Қизил Қия шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур йўналишда “Мansur Mirzohid” МЧЖ корхонаси юмшоқ ўриндиқли замонавий ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. “Фарғона – Қизил Қия” йўналиши масофаси деярли 37 километрга тенг бўлиб, чипта нархи 7 минг сўм этиб белгиланди.

Қирғизистон томонидан эса йўналишга микроавтобуслар қўйилган. 

ЎзА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *