Чемпионларга муҳташам уйлар муносиб Спорт

Хабарингиз бор, яқинда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 80 га яқин давлатлар ўртасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ғалабага Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси Миразизбек Мирзахалилов ҳам муносиб ҳисса қўшиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Президентимиз Фармонига кўра, бокс бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси Миразизбек Мирзахалилов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди. 

Шу йилнинг 4 октябрь куни жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловга вилоят ҳокимлиги совғаси тариқасида Фарғона шаҳри марказида янги қуриб битказилган кўп қаватли уйдан муҳташам хонадон жиҳозлари билан тақдим этилди.

Вилоят фаоллари, спортчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этган тантанали тадбирда юртимизда баркамол авлод орзуси йўлида амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар, бу борада спортчи ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбат мамнуният билан эътироф этилди. 

— Муҳташам уйда барча замонавий шароитлар муҳайё, —дейди жаҳон чемпиони янги хонадонга илк меҳмонларни бошлаб. — Бундай эътибордан руҳланган ҳолда келгусида ҳам жаҳон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга ҳамда халқаро мусобақалар ва Олимпиада ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бераман. Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида пойтахтимиз Тошкентда муҳтарам Президентимиз қўлидан фахрий унвонни ва янги автомашина калитини қабул қилиб олдим. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *