Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш бўйича янги тартиб белгиланди Жамият

“Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди ва 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

юридик шахслар учун – 4 йил;

жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Д.Собиров,

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимибошлиғи ўринбосари

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *