Илҳомбахш туйғулар фестивали Таълим

Шу йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳаётимда бир умр унутилмас таассуротлар қолдирди.

Фестивалга тайёргарлик жараёнида фаол иштирок этиб, барча санъат-корлар қаторида “Фарғона тонг отгунча” қўшиғини куйлаш бахтига сазовор бўлдим. Болалигимдан меҳр қўйган ушбу қўшиқни фес-тивалнинг катта саҳнасида куйлаш ҳақиқатдан ҳам жуда мароқли эди. Боиси халқимиз қалбидан жой олиб, йиллар ўтса ҳам миллий мумтоз санъатимиз дурдоналари қаторидан жой эгаллаб келаётган мазкур қўшиқ каттаю кичикка бирдек манзур бўлиб келмоқда.

Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида фестивалда фаол қатнашган маданият ва санъат вакилларини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев менга 20 миллион сўм пул мукофотини топширди. Бундай эътибор ва рағбат келгуси ижодий фаолиятимда илҳомбахш туйғулар бахш этади. Бунинг учун вилоят ҳокимига барча санъаткорлар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.       

Валижон ЖАКБАРОВ,

Бағдод туманидаги 15-умумтаълим

мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси.

Шерзод ҚОРАБОЕВ

олган сурат.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *