МИБ томонидан асоссиз қарзлар бекор қилинмоқда. Жамият

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида электр энергияси ва табиий газдан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари мавжуд жами 4319 та (шундан электр энергиясидан 501 та, табиий газдан 3818  та) аҳоли истеъмолчиларининг нореал қарздорликлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг 12.03.2018 йилдаги 28-ҚФ сонли фармойишига асосан ПК “Электрҳисоб” ва “Биллинггаз” дастуридан чиқарилиши таъминланиб истеъмолчиларнинг хуқуқлари тикланган.

Хусусан,Фарғона шаҳар,Тенгликкўчаси, 21 а -уйда яшовчи фуқаро Ш.Шокировга электр энергиясидан 19 млн. 139 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

Бўлим томонидан ушбу ҳолат бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда тўлиқ ўрганиш олиб борилиб, Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси  ПК “Электрҳисоб” дастурига муқаддам асоссиз равишда 21 млн.139 минг сўм миқдорида қарздорлик киритиб қўйилганлиги аниқланган ва мазкур қарздорлик асоссиз деб топилиб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда дастурдан чиқарилган.

Ёки, Фарғона шаҳар, Қува кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро М.Маматхоновдан Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат инспектори 6 млн. 474сўм қарздорликни яшаш манзилда ўрганганида электрни ҳисобга олиш прибори бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини аниқлаган ҳамда бу ҳақда бўлим раҳбариятига хабар берган.

Истеъмолчи М.Маматхоновва мутахассислар иштирокида ўтказилган текширишда 6 млн. 474 минг сўм қарздорлик мутлақо асоссиз эканлиги аниқланган ва истеъмолчинингэлектртаъминот корхонасидаги шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган. Фуқаро М.Маматхоновни бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган мазкур муаммо Бюро ходимлари томонидан бир неча кун ичида ҳал қилиб берилганидан миннатдорлигини маълум қилди.

Табиий газ бўйича Фарғона шахар Космонавт кўчаси 4-уйда яшовчи фуқаро Т.Максудов табиий газ бўйича асоссиз 1 млн 120 минг сўм  хисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

Ўрганиш давомида Т.Максудовнинг хонадони “Billinggaz”дастурида кўрсатгичи но тугри тушганлиги аниқланиб тегишли хужжатлар расмийлаштирилган холда дастурдан чиқарилган.

Фарғона шахар Оқ-ариқ кўчаси 137а-уйда яшовчи фуқаро Й.Эргашев табиий газ бўйича асоссиз 1 млн 752 минг сўм  хисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

Ўрганиш давомида Й.Эргашевнинг хонадони “Billinggaz”дастурида 2018-йил октябр кунига қадар норматив хонадон хисобида кетганлиги аслида эса хонадонга газ хисоблаш ускунаси 2009 йилда ўрнатилганли ва тегишли далолатномалар борлиги аникланган,ушбу хужжатлар асосида дастурга газ хисоблаш ускунаси рўйхатга қўйилди ва асоссиз хисобланган қарздорлик дастурдан олиб ташланди.

Шу каби, фуқаро М.Маматхонвга8 млн. 747 минг сўм, М.Нишонбоева1млн. 721,5 минг сўм, Н.Нуриддинов1 млн. 697,9 минг сўм, Н.Кодировга2 млн. 629,1 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликларҳам ҳисобдан чиқарилган.

Ҳозирда интернет тармоқларида Мажбурий ижро бюроси ходимлари истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганликлари ва тўлашни талаб қилаётганликлариҳақида бонг урилаётган хабарлар мутлақо асоссиздир, аксинча Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан истеъмолчиларга таъминотчи корхоналар томонидан асоссиз ҳисобланилаётган қарздорликлар бартараф этилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда. 

О.Салманов,

Бюронинг Фарғона шахар бўлими бошлиғи

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *