Тўпланиб колган қарздорлик тўлиқ бартараф этилди Жамият

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 08.04.2015 йил кунги 24737/15-сонли ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи Жахонгирова Рисолат Мухторовна қарздор Жахонгиров Эркин Баходирхўжаевичга нисбатан 09.12.2013 йил куни қонуний никохдан ўтиб, оила қурганликлари, ўзаро муросалари келишмасдан ажрашган ҳолда яшаб келаётганлиги, қарздор ўз ихтиёри билан фарзандини таьминоти учун моддий тамонлама ёрдам бермасдан келаётганлигини кўрсатиб, қарздор Э.Жахонгировдан ундирувчи Р.Жахонгированинг фойдасига 20.10.2009 йилда туғилган бир нафар фарзанди Жаҳонгирова Эъзозхон Эркин қизининг моддий таъминоти учун 08.04.2015 йилдан бошлаб фарзанд вояга етгунига қадар¼ қисм миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан қарздор Э.Жахонгировдан ундирувчи Р.Жахонгированинг фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун 18 ёшигача бўлган даври 28.06.2019 йил кунигача бўлган жами қарздорлиги хисобланганида 39 млн 200 минг сўмни ташкил этган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилганидақарздордан фарзандининг моддий таъминоти учун 28.06.2019 йил куни 39 млн 200 минг сўм пуллари тўлиқ ундирилиб берилиши таъминланиб, ушбу ижро ҳужжати 29.06.2019 йил куни тамомланди.

У.Норимов

Мажбурий ижро бюроси

Фарғона шаҳар

бўлими давлат ижрочиси 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *