Бағдодлик 1300 нафар ўқувчи талаба бўлди Таълим

Бу йил Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларини тамомлаган 1700 нафар ўқувчининг 1300 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди.

Битирувчи ёшларнинг салмоқли қисми хорижий олий таълим муассасалари талабаси бўлгани қувонарлидир.

2018-2019 йил якуни бўйича туманда “Йил мактаби” сифатида эътироф этилган 1-умумтаълим мактабининг 22 нафар битирувчилари юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасалари имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишди. Битирувчиларнинг 3 нафари эса чет элдаги олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлишди.

— Ютуқлар бардавомлигини таъминлаш мақсадида 5,6-синфларда хорижий тилларга ихтисослашган 3 та синф ташкил этилди, – дейди мактабнинг илмий бўлим мудири Иномжон Расулов. – Таълим даргоҳининг барча синфларида дарслар ахборот коммуникация технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилишига жиддий эътибор қаратиляпти.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *