Фарғонада Корея Халқаро Университети ўз фаолиятини бошлади Таълим

Олий таълим ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат туфайли кейинги йилларда мамлакатимизда АҚШ, Италия, Буюк Британия, Латвия, Ҳиндистон, Россия, Сингапур сингари дунёнинг энг ривожланган давлатларнинг олий ўқув юртлари филиаллари ташкил этилди.

Фарғона вилоятида ҳам сўнгги йилларда олий таълим муассасалари сони ортиб бораётгани ёшларнинг эзгу орзуларига қанот бўлмоқда.Вилоятимизнинг ўзида олий таълим муассасалари сони 10 тага етгани юртимизда кадрлар тайёрлаш тизимига бўлган эътиборнинг ёрқин далилидир. Ана шу эзгу чора-тадбирларнинг давоми сифатида Фарғона шаҳрида Корея Халқаро университети (Сеожонг)ўз фаолиятинибошлади.

Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида ушбу олийгоҳнинг очилиш маросими катта тантана айланиб кетди. Унда вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, ота-оналар ва таълим даргоҳининг биринчи талабалари иштирок этди.

Тантанали маросим аввалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Давлат мадҳиялари янгради.

Барчанинг эътиборига Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларининг турли соҳалардаги ҳамкорлиги акс этган видеоролик намойиш этилди.

Олийгоҳнинг биринчи талабалари қасамёд қабул қилдилар. Шу куни синов имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ҳамда иқтидорлиёшларнинг бир гуруҳ вакилларига университет ва Кореянинг нуфузли компаниялари томонидан таъсис этилган стипендия сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Корея Халқаро университети ректори Парк Жун Хо сўзга чиқди. Олийгоҳ раҳбари талабаларни қутлар экан,ёшларни аъло баҳоларга ўқишга даъват этди ва университетни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган вилоят ҳокимлигига миннатдорчилик изҳор қилди.Ушбу олий таълим даргоҳи Ўзбекистонда илк мультимедиа муҳитига эгауниверситет эканлигини, турли соҳалар истиқболи учун етук кадрлар тайёрлаш Ватанимиз тараққиётида муҳим омил бўлиб хизмат қилишини эътироф этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов сўзга чиқиб, янги олийгоҳ нафақат вилоятимизда, балки бутун мамлакатимизда ўз нуфузига эга таълим даргоҳи бўлишига умид билдирди.Бу,ўз навбатида, олий таълим тизимининг такомиллашувига ҳисса қўшишини ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Жорий ўқув йилида олийгоҳга720 нафар талаба қабул қилинди.Талабалар эндиликда мактабгача таълим, архитектура муҳандислиги, туризм менежменти, компьютер ҳисоб-китоби, корейс тили, интернет ва ахборот-коммуникация, автомобильсозлик йўналишлари бўйича таълим олади.

– Вилоятимиз миқёсида ўтказилган “Ёшларга менинг мурожаатим” танловида 5 нафар ғолиб ёшлар сафига кириб, ушбу университетда бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдим, – дейди олийгоҳ талабаси Жавоҳир Сирожиддинов. – Президентимизнинг биз — ёшларга бўлган юксак эътибори ва ғамхўрлиги келгусида аъло баҳоларга ўқишимиз ва етук кадрлар бўлиб шаклланишимизга куч беради. Билдирилган ишончни астойдил оқлаймиз.

“Ёшларга менинг мурожаатим” танловининг ғолиблари сифатида бу йил Жавоҳир Сирожиддинов билан биргаликда Муҳаммадсиддиқ Усмонов, Аҳмадали Ҳакимов, Шохрух Ўктамов, Мадаминжон Солижоновлар ҳам университетда бепул таҳсил олиш бахтига муяссар бўлдилар.

Тантанали маросимнинг бадиий қисмида ўзбек ва корейс анъаналари акс этган куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган суратлар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *