Халқ розилиги – жамият фаровонлиги Жамият,Маънавият

Борига шукр, йўғига сабр қиладиган, қўлга киритганимизни ҳам, йўқотганимизни ҳам Аллоҳнинг иродаси деб биладиган халқмиз. Қаноатнинг ажрига ишонамиз.Уйдаги гапни кўчага чиқармаймиз. Дардимизни ўзгаларга дастурхон қилмаймиз.Тўшакка михланиб ётган бемордан, бир бурда нон илинжида кунни тунга улаб меҳнат қилаётган косибдан, офтобнинг тиғида кетмон чопаётган деҳқондан, оёғи ердан узилган раҳбарнинг адолатсизлигидан зада бўлган ходимдан ҳол сўраш ҳар биримиз асосий тамойилга айланди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ билан мулоқот ғоясининг таг заминидаги мақсад – халқдан хол-аҳвол сўраш, уйма-уй юриб, дардини ичига ютиб яшаётган одамлар билан дилдан суҳбатлашиш, аҳолининг туриш-турмуши, ўй-фикри, муаммоларини ўрганишдан иборатдир.

Барча ерда бўлгани каби Бешариқ тумани, Андархон қишлоғи, Чинобод МФЙда ҳам Фарғона вилояти ҳокими,  Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.  Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Робахон Маҳмудова, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. 

Қабулга қадар Чинобод МФЙда ишчи гуруҳлар томонидан кўчалар  5 қисмга бўлиб ўрганилди.

Янгиҳаёт ва Чорбоғ кўчалари аҳолиси кўчаларнинг орасталиги,  ободлиги билан ажралиб туради. Фақат кўчалар шағаллаштирилган бўлиб, ҳали асфальт ётқизилмаган. Асосий муаммо болалар учун боғча қуриш масаласи бўлиб,  маҳаллага давлат хусусий шерикчилик асосида янгимактабгача таълим муассасаси қурилди. Ушбу маскан Ўқитувчи ва мураббийлар байрами кунида фойдаланишга топширилади.  Яна бир муаммо 18-мактабнинг филиалини очиш масаласи бўлиб, ўқувчилар бу ҳудудлардан 3-4 км йўл босиб мактабга боришига тўғри келади.

Ўрганиш жараёнида Янгиҳаёт кўчасидаги Савринисо Дўстматова,   Чорбоғ кўчаси яшовчи ЗуҳраНабиеваларнинг хонадонларига газ баллони келтирилиб,  муаммолари жойида ҳал этилди.  Янгиҳаёт кўчаси  6-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Шавкатжон Узоқов ҳолидан хабар олинди. 

-Мурожаатим 10 дақиқа ичида ҳал бўлади деб ўйламагандим,  — дейди хурсандчилигини яширолмай Савринисо Дўстматова.  — Газ баллони йўқлигидан қийналиб тургандик.Ишчи гуруҳ  аъзолари дарҳол етказиб беришди. Илоҳим юртимиз тинч бўлсин,  соғ-саломатчилик бўлсин.   Жуда ҳам миннатдорман.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабул ўтказиладиган 18-мактаб маъмурияти,  ўқитувчилари билан бешариқлик таниқли инсонлар ҳақида суҳбатлашди. Ўқувчиларватанҳақидашеърларайтдилар. Юртимизнинг таниқли шоирлари ижодидан намуналар ўқиб берилгани йиғилганларга манзур бўлди. Энг фаол,  тажрибали ўқитувчилардан Нодиржон Қобилов,  РавшанойАбдуллаевалар телевизор билан тақдирландилар.  Шунингдек, ўқувчилардан Азизбек Баҳодиржонов компьютер билан, бир гуруҳ фаол ўқувчилар китоблар тўплами билан тақдирланди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг“Дўппи киймай қўйди одамлар шеъри”ни ифодали тарзда ўқиб берган Азизбек Баҳодиржонов барчанинг юксак олқишига сазовор бўлди.

Вилоят ҳокими раислигида ўтказилган сайёр қабулда юртдошларимиз ўзларининг қувончу ташвишлари, ариза ва шикоятларини очиқ-ойдин баён этдилар.Қабулда 49 нафар аҳоли вакиллари қатнашди, вилоят ҳокими раҳбарлигида 135 та хонадонга муаммоларни ўрганиш учун кирилди.

Саркор кўчасида яшовчи Чўлпоной Мўйдиновага вилоят ҳокими кўмагида Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан икки хонали уй қуриб берилаётгани диққатга сазовордир. Вилоят ҳокимлиги томонидан унга телевизор,  тикув машинаси,озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этилгани Ч.Мўйдиновани мамнун этди.

-Менинг ҳеч кимим йўқ деб ўйлардим. Менга кўрсатилган эътибору эъзоздан кейин бу борадаги фикрларим мутлақо ўзгарди. Ҳокимимизнинг шахсан ўзлари хонадонимга ташриф буюрганидан бошим кўкка етди,- деди Чўлпоной Мўйдинова. – Туманимиз ҳокимлиги ҳам бизни бир четга ташлаб қўйишгани йўқ. Шу ихчамгина ҳовлимизни обод қилиш учун яқиндан кўмак беришяпти. Баҳоли қудрат меҳнатимиз билан мен ҳам ана шу ғамхўрликларга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. 

Шунингдек, қабул жараёнида Саркор кўчасидан ШерзодбекБозоровга эшитиш аппарати,  ЛатофатБозоровага озиқ-овқат маҳсулотлари,  Андархон кўчасидан ЗилолаМусулмоновага ногиронлик аравачаси, жами аҳоли вакилларига 3 та ногиронлик аравачаси, 2 та эшитиш аппарати, шунингдек, бир қанча хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари  берилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *