Сайлов жараёнларини ёритишда ОАВнинг роли Сиёсат

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгашида  сайлов жараёнларини ОАВда ёритилишининг аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси,  халқ депутатлари  вилоят, туман  ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Фуқаролар ўз ҳуқуқларига таянган ҳолда халқ дарди билан яшайдиган, уларнинг муаммоларига ечим топиб, кўмаклашадиган  ташаббускор, фидойи номзодларга ўз овозларини бериш орқали танловни амалга оширадилар. Шу билан бирга, жамият ва давлат ривожига ҳисса қўшадилар. Бу муҳим тадбирнинг оммавий ахборот воситаларида  атрофлича ёритиб борилиши  сайловчиларнинг ха-бардорлигини ошириб, сайловларга бўлган муносабатини шакллантиради. Конституция-вий ҳуқуқидан фойдаланиш орқали  янги қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилишида овози нечоғлик аҳамиятлилигини теранроқ англайдилар. Сайловларнинг ошкора, демократик тамойилларга хос  ўтаётганлиги, холислик ва ҳаққонийлик принципларига риоя қилинаётганлигини  бевосита кузатиб борадилар.

Маълумки, вилоятимизда 17 та сайлов округи мавжуд.  Мазкур округлардаги сайлов участкаларида  5 та сиёсий партияларнинг тайёргарлик  жараёнлари бошлаб юборилди.   Уларнинг мақсад ва  вазифалари, фаолият самарадорлиги ҳақида газета саҳифаларида ўқиб, телевидениеда кўриб, радио каналларда эшитиб, ижтимоий тармоқларда кузатиб боришлари муҳим. Бунда ОАВнинг роли  аҳамиятлидир. Шу билан бирга чет эллик меҳмонлар ва кузатувчиларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки ва уларнинг фикри бериб борилиши хориж давлатларининг мамлакатимиз сиёсатига муносабати ва эътиборини намоён этади. 

Семинарда юридик фанлар доктори,  профессор  Миродил Баратов ва   Марказий сайлов комиссияси  вакили Зокир Жаббаров иштирок этдилар. Мутахассислар томонидан   фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш ва сайловларда фаол иштирокини таъминлашда журналистларнинг фаоллигини оширишга қаратилган тавсиялар берилди. 

Ж. МИРЗАМАТОВ олган сурат.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *