Қувасойда байрам тантаналари Жамият

Шу йилнинг 20 сентябрь куни Қувасой шаҳрининг 65 йиллиги катта тантана сифатида нишонланди 

Айни пайтда Қувасой шаҳридаги 30 та МФЙда 14 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Қарийб 92 минг нафар шаҳар аҳолиси юртимиз равнақ-ривожини таъминлашда сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. Қувасой шаҳри вилоятимизда ўзига хос нуфуз ва мавқега эга бўлиб, улкан саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилаётган ютуқлар эътиборга сазовордир.

Бундай ютуқлар замирида, энг аввало, дўстлик ва қардошликнинг аҳил оиласида бир тану бир жон бўлиб фидойилик кўрсатаётган қувасойликларнинг астойдил қилинаётган меҳнатлари самараси мужассам. Қутлуғ сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида айнан шу каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эрта тонгда шаҳар марказида бошланган байрам тадбирлари доирасида саноат корхоналари, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва савдо ярмаркалари ташкил этилди. Шунингдек, шаҳардаги ҳарбий қисмларнинг кўргазмали чиқишлари, югуриш марафони, спорт мусобақалари, ошпазлар кўрик-танлови сингари тадбирлар уюштирилгани байрам тантаналарига ўзгача шукуҳ бахш этди.

Шу куни қўшни Қирғизистон Республикаси делегацияси Қувасой чегара постида тантанали равишда кутиб олинди. Халқ сайли тантаналари давом эттирилиб, меҳмонлар иштирокида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида миллатлараро тотувлик, дўстлик фестивали ўтказилди.

Қувасой шаҳар Давлат хизматлари марказидаги самимий мулоқот, “Кварц” АЖ, “Водий тулпорлари” от спорти комплексига саёҳат, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, қирғиз миллий маданий маркази ҳамда бир қатор нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимида иштирок этиш меҳмонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қизил-қия шаҳар Кенгаши раиси Улкан Дарипова, Ўш шаҳридаги ЎшМУ олий таълим муассасаси ўқитувчиси Акилой Зунусова, сайёҳлик агентлиги раҳбари Кинора Токторба-ева юртимиздаги ўзгаришлар, озодалик ва муҳташамлик, меҳмондўстлик, халқимизнинг меҳнатсеварлиги хусусида тўлқинланиб гапириб беришди.

— Яқинда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳунар-мандчилик фестивалида қатнашиш менга бир олам завқ улашди, — дейди қир—ғизистонлик бахши Идрис Айтметов. – Бу галги ташриф ҳам менга жуда ёқди. Ўтовлар билан безатилган Дўстлик хиёбонидаги қирғиз миллий маданий марказининг очилиш маросимидаги хуш кайфият ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Фестивалда куйлаган бахшиёна қўшиқларимни қардош ва дўст ўзбек халқи гулдурос қарсаклар билан олқишлади.

Бу каби байрам тантаналари эзгу анъаналари билан ҳам қадрлидир. Шу куни шаҳардаги кам таъминланган оилаларнинг 65 нафар болажонларига суннат тўйи ўтказилди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев тўй болаларни бугунги шодиёна билан қутлаб, уларга велосипед, ўқув қуроллари ва бошқа эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида байрам тадбирида Қирғизистон Республикаси делегацияси аъзолари томонидан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга қўшни мамлакатда таъсис этилган нуфузли эсдалик медали тантанали равишда тақдим этилди.

Байрам тадбирлари давомида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта эзгу ташаббус дои-

расида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ҳам уюштирилди. Байрам муносабати билан ўтказилган шу каби барча кўрик-танловлар ғолиблари, саноат корхоналари, тадбиркорлар, таълим ва тиббиёт, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фаол фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда меҳмонларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Файзли оқшомда вилоят ва пойтахтимиздан ташриф буюрган эстрада юлдузлари, аскиячилар, фольклор жамоалари иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтди.                                 

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *