Соғлом ҳаёт тарғиботи Тиббиёт

Фарғона туманидаги “Хўрава” қишлоқ врачлик пунктининг 3 нафар умумий амалиёт шифокорлари ҳамда 12 нафар патронаж ҳамширалари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи профилактик суҳбатлар ўтказиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда ҳудудда қарийб 9 минг аҳолига малакали тиббий хизмати йўлга қўйилган ҚВПда ҳафта кунлари нуронийлар, туғиш ёшидаги аёллар, ногирон ва беморлар, ёшлар ва болалар билан ишлаш кунлари сифатида белгиланган.

  • Мутахассисларимиз томонидан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида аниқ режа асосида иш олиб борилади, – дейди “Хўрава” ҚВП мудири Маъмиржон Ураимов. – Муассасада фаолияти йўлга қўйилган ижтимоий дорихона хизмати ҳам ҳудуд аҳолисига манзур бўлмоқда.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *