“Қўқон шамоли” тақдимоти Маданият

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан тарихий мавзудаги “Қўқон шамоли” бадиий фильми суратга олинди.

Пойтахтимизда ўтказилган фильмнинг оммавий ахборот воситалари ва мутахассислар учун тақдимотида “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбарияти, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Республика маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда турли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тақдимот маросимини “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов кириш сўзи билан очиб берди. Режиссёр Дилмурод Масаидов ҳамда фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

“Дилшоҳ” киностудиясида суратга олинган “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильми намойишини томошабинлар олқишлар билан кутиб олди. Қўқон хонлигининг XVIII аср охири ва XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари, Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан олинган тарихий жараёнларга режиссёр томонидан берилган бадиийлик ҳамда актёр ва актрисалар маҳорати мухлисларда катта таассурот қолдирди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *