Тиббиёт масканида:  АҲВОЛ ҚАЧОН ЎНГЛАНАДИ? Тиббиёт

Фарғона шаҳрининг Шаршара ҳудудида яшовчи 8020 нафар аҳоли ўз саломатлиги борасидаги муаммолари билан шаҳардаги 2-поликлиниканинг Шаршара ҳудудий  бўлимига мурожаат этади. Авваллари барча қулайликларга эга, кўрсанг дилинг яйрайдиган ушбу тиббиёт масканига ҳозир кирсангиз, кўнглингиз вайрон бўлиши табиий. Кираверишдаги катта эшик қийшайиб, йиқилай деб турибди. Ҳовли ўртасига гулзор қилиб қўйилган, аммо атрофи ўнқир-чўнқирликдан иборат.      

– Умумий амалиёт шифокори йиллик тиббий кўрикдан ўтишимиз учун йўлланма беради, – дейди Булоқбоши кўчасида яшовчи Маҳлиёхон Ҳасанова. – Аввал 2-ои-
лавий поликлиникага бориб, у ерда шифокорлар кўригидан ўтамиз. Оилавий поликлиникада фаолият кўрсатмайдиган айрим тиббий мутахассислар текшируви учун аксарият ҳолатларда Қиргули мавзесидаги кўп тармоқли поликлиникага боришимизга тўғри келади. Битта тиббий кўрик учун учта масканга қатнаймиз. Ҳудудий бўлимнинг  ўзида ёки оилавий поликлиникада тўла текширувдан ўтишнинг имкони йўқлиги, тиббиёт мутахассисларининг етишмаслиги аҳолига анча қийинчилик келтиряпти. Бундан ташқари, ҳудуддаги аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббий масканимиз  эски бинода жойлашганлиги сабабли шароит кўнгилдагидек эмас.

Бинонинг маълум қисми таъмирдан чиқарилиб, тиббий ускуналар жойлаштирилган. Бироқ тиббий фаолиятга  мўлжалланган катта қисм моддий-техник жиҳатдан мавжуд талабларга жавоб бермайди. Бино қурилганига саксон йилдан ошди. Шу боис эски бино яроқсиз ҳолатга келган. Зах ва таъмирталаб пол, хона жиҳозлари шифокор ҳузурига келган беморнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Иситиш тизимининг мукаммал йўлга қўйилмаганлиги, қиш ойларида ўтин ва кўмир ҳиди сабабли беморлар, айниқса, болалар ва аёлларнинг пунктга келиб, тиббий кўрикдан ўтиш, муолажа олиш имкониятлари чекланмоқда. Бўлим ихтиёридаги қурилиши тугалланмаган том ва шифт қисмлари таъмирталаб, бир нечта хоналардан тиббий мақсадларда фойдаланишнинг сира иложи йўқ. Айни кунларда бу ердаги барча ходимлар «Ёрмозор» поликлиникасида фаолият юритиш-япти.  

– Ҳар йили Фарғона шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимига муро-
жаат қиламиз, – дейди бош шифокор Шуҳратжон Солиев. – Мутасаддилар:  «ҚВП 2020 йил бош режага киритилган, унгача қўлимиздан ҳеч нарса келмайди» дея елка қисишдан нари ўтишмайди.

Бугун тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар соҳа истиқболи йўлидаги катта қадамдир. Бу эса аҳоли саломатлигига масъул мутахассислардан тиббий хизмат сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, ўзининг масъулиятли вазифасига фидойилик ва қатъий интизом билан ёндашмоғини талаб этади. Зеро, халқ ўзининг саломатлиги учун замонавий ва сифатли хизматдан тўла фойдаланиши ва бундан рози бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *