Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси В хокимияте области



Сессияни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Сессия кун тартибидан Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажли Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарори ижроси ўрин олди.

Сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга катта эъти-бор қаратилаётгани, хусусан, ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор фармон, қарорлар қабул қилиниб, тизимли ишлар бажарилгани мазкур тармоқ ривожига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалаларни ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

Вилоятда жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 5376 та янги кичик бизнес субъекти ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 28,6 мингтага етди.

Кичик бизнес субъектларининг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 70 фоиз, саноат маҳсулоти ҳажмида 40 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 97 фоиз, киритилган инвестицияларда 64,1 фоизни ташкил қилмоқда. Вилоятда экспортнинг 80 фоизи айнан кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жорий йил 1 август ҳолатига вилоятда 20 356 та юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 2 837 таси шу йилнинг саккиз ойида ташкил этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 16 фоизга ўсган. Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-август ойларида 9424 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларнинг вилоятдаги умумий сони 35 967 тани ташкил этяпти.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Сулаймонов жорий йилнинг августида соҳадаги муаммолар борасида олиб борилган ўрганишлар таҳлилига тўхталиб ўтди.

Ўрганиш давомида вилоятимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилган бўлса-да, муаммолар ҳам йўқ эмаслиги аён бўлди.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дас-турининг ҳудуддаги ижроси, айниқса, ёшларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш борасидаги ишлар самарадорлиги паст.

Тижорат банклари томонидан кредитлашнинг бирламчи талаблари етарлича инобатга олинмагани, банклар ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатларнинг етарли даражада йўлга қўйилмагани оқибатида Фарғонада муддатида қайтарилмаган кредит фоиз тўловларидан 65 млрд. 549 млн. сўм муаммоли қарздорлик юзага келган. Ушбу қарздорликлар тижорат банкларининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши баробарида миллиардлаб сўмлик маблағларни тадбиркорлик ривожи учун қайта йўналтириш имконини ҳам чеклаяпти.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод-жон Тошпўлатовнинг мавзуга доир ҳисоботи тингланди.

Таъкидландики, вилоят, шаҳар ва туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир тадбиркор билан манзилли ишлаб, уларга ҳақиқий маслаҳатчи, кўмакчи, керак бўлса, чинакам ҳамкор бўлиш юзасидан махсус “Йўл харитаси” белгилаб олинди. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий ишловчи 19 та ишчи гуруҳ тузилиб, таркибга шаҳар, туман давлат солиқ инспекциялари, адлия бошқармалари, тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда бандлик бўлимлари мутахассислари бириктирилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича мутасадди идоралар раҳ-барлари, банклар бошлиқлари, депутатлар ва партия етакчилари сўзга чиқдилар. Ишбилармонларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташладилар. Тадбиркорлар ҳам сўз олиб, оғриқли саволларга жавоб изладилар, тўсиқ бўлаётган ғовлар ҳақида ўз қарашларини баён қилдилар.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Қосимова сўзга чиқди.

Халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, диний маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик каби иллатлар кўзга ташланмоқда. Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, шунингдек, фуқаролар йиғинларида тўйлар, оилавий тантаналар ва диний маросимларнинг ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузилди.

Салбий ҳолатларнинг тобора авж олиши оилаларнинг нафақат ижтимоий аҳволига, балки бутун ҳаётига, қолаверса, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатяпти. Сессияда мазкур ҳолатларга чек қўйиш, оилаларда ижти-
моий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш мақсадида тўйлар, оилавий тантаналар ва диний маросимларни қатъий тартибга солишни даврнинг ўзи тақозо этаётганлиги таъкидланди.

Комиссиялар томонидан билдирилган так-лифларни инобатга олган ҳолда доимий мониторинг йўлга қўйилиши қайд этилди.

Шаҳар ва туман студияларида иштирок этганларга ҳам сўз берилди.

Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА,

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *