Фарғонада сайёр ўқув йиғинлари Таълим

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда ички ишлар органлари ва уларнинг самарали фаолияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Айни пайтда, шиддат билан ривожланиб бораётган давр талаблари барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари ходимларидан ҳам тинимсиз ўқиб-ўрганишни, ўз устида ишлашни, билим ва савиясини, малакаларини доимо ошириб боришни тақозо қилади.

Бу борада Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Фарғонавилоятидагиички ишлар органларининг ташкилий бўлим (бўлинма)лар бошлиқлари, жиноят-қидирув бўлимлари тезкор вакиллари, тергов бўлинмаларининг терговчи ва суриштирувчилари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш, жиноят содир этган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш, руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозими жорий этилган эди.

Айни пайтда, мазкур лавозимда фаолият кўрсатаётган ходимларга хизмат вазифаларининг мазмун-моҳиятини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини тушунтириш, уларнинг малакасини ошириш ҳам долзарб аҳамият касб этади.

Фарғонада ўтказилаётган сайёр ўқув йиғини доирасида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторлар учун ҳам алоҳида семинар-тренинглар ташкил этилди. Семинарда ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Сайёр ўқув йиғини доирасида Ички ишлар вазирлигига қарашли Фарғона академик лицейи ўқувчилари иштирокчида ўтказилганҳуқуқий тарғибот тадбири ҳам ғоят қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди. Тадбирда фаол иштирок этиб, ўзининг ҳуқуқий билимини намоён қилган фаол ўқувчиларга институт профессор-ўқитувчилари томонидан энг сара китоблар совға қилинди.

Исмоил Шарипов,

Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *