Бибихоним, Амирбек ва Темурбек Тема дня,Тиббиёт

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича,  шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида  Нозимахон Аҳмаджонова исмли аёл эгизаклар – бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди.

Аёлнинг  турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи.  Бухоро вилоятида ишлайди. Бу оилада 1 нафар ўғил фарзанд бор эди.

Чақалоқларнинг отаси ҳарбий хизматчи бўлгани боис буюк аждодларимизга ўхшаган салоҳиятли инсонлар бўлсин деб яхши ният қилиб, эгизакларнинг энг каттасига Бибихоним, ўғил болаларга Амирбек, Темурбек деб исм қўйишди.

Туғруқ бўлими мутасаддиларининг хабар қилишича, туғилган уч нафар чақалоқнинг барчаси соғлом, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Онасига эса малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ўзбекистонда, хусусан, Фарғона вилоятида йил давомида уч эгизаклар туғилиши ҳодисаси бир неча бор қайд этилган.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *