Туркиянинг йирик компания раҳбарлари Фарғона вилоятида Без рубрики

Охирги йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан самарали ҳамкорликларни йўлга қўйди. Натижада жорий йил республика ярим йиллик экспорт режасининг салкам 40 фоизини Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги экинлари ҳисобидан бажарди. Инвестициялар жалб қилиш бўйича Фарғона вилояти Республика бўйича 4 та инвестицион марказнинг бирига айланди. Ҳозирги кунда ушбу соҳаларда узлуксиз ишлар олиб борилмоқда.

Бугун 18 сентябрь куни  Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида Туркия давлатининг бизнес олами вакиллари – Голландиянинг Hunland компанияси директори Мехмет Февзи Каплан ва KARYA Export Consulting LLC директори Зафер Қарадағни вилоят ҳокимининг ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов қабул қилди.
М.Абдураҳмонов туркиялик меҳмонларга Фарғона вилоятининг экспорт ва инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, мева-сабзавот экспорти бўйича Фарғона вилояти республикада олдинги ўринларда эканлигини айтди. Умуман олганда, савдо-сотиқ алоқалари бўйича сўзлар экан, Туркия билан ҳам бундай алоқаларни йўлга қўйишдан мамнун ва манфаатли эканлигимизни билдирди.

Туркиялик Мехмет Февзи Капланнинг компанияси чорвачилик соҳаси бўйича  Германияда, Голландияда фаолият олиб боради. Унинг Европадаги фаолиятини  Туркия қўллаб-қувватлаб, бу ерда ҳам Европа тажрибасини қўллаётганини билдирди. Туркияда сўнгги йилларда чорвачилик ва чорвачилик маҳсулотлари соҳасида ривожланиш юзага келган. У эндиликда Ўзбекистонда ҳам чорвачилик соҳасида комплекс ривожланиш ишларини амалга оширмоқчи эканлигини билдирди. Шу аснода компания тақдимотини ўтказди. Компания 1992 йилда ташкил топган, Можаристон, Бразилия, Чили каби кўплаб давлатларда ҳам фаолият олиб боради.

Музокаралар давомида томонлар чорвачилик соҳасидаги муаммолар ва уларга ечимлар, галдаги ҳал қилиш лозим бўлган масалалар, ветеринария, бино-иншоот, мутахассислар масалаларида суҳбатлашдилар. Икки мамлакатнинг бу соҳадаги тажрибаларини ўзаро қўллаш орқали яхши натижаларга эришиш хусусида сўз борди.

“Ўзбекистон менинг ҳам ўлкам, —  деди ўз сўзида Зафер Қарадағ. – Фарғона вилоятида 5 соҳани қамраб оладиган режа асосида ишламоқчимиз.  Бу Фарғона тажрибаси бўлади, Фарғона брендини яратамиз.

Hunland компанияси зотли қорамолларни етиштиришдан тортиб, уларни етказиб бериш, сут ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва консалтинг хизмати билан шуғулланади.

Музокаралардан сўнг туркиялик ишбилармонларни 18-19 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Фарғона туманидаги “Волида” фермер хўжалиги чорвачилик комплекси, ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш маркази, Қува туманидаги “Кайқубод Наслли чорва” чорвачилик комплекси, “Қува парранда” чорвачилик фермер хўжалиги, “Қува дон маҳсулотлари” АЖ нинг “Қува ун” корхонаси, Қўштепа тумани “Шукур Давлат” фермер хўжалиги чорвачилик комплекси билан таништириш режалаштирилган.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *