Фестиваль таассуротлари Маданият



Али ал-СУЛАЙМОН,
Қувайт:

—Қувайтдан 20 нафар ҳунармандлар ташриф буюрганмиз. Тўйлар ва байрамларда кийиладиган энг яхши либосларни тўқиш жараёнлари бўйича маҳорат дарслари ўтказмоқдамиз. Бу маҳсулотларни тўқиш учун хом ашё Франция, Япониядан олиб келинади. Шу жиҳатнинг ўзи ҳам ҳунармандчилик дунё халқларининг ўзаро муштарак мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини англатади.

Эстер ДЕЙКЕТРА,

Голландия:

— Болалигимдан тақинчоқлар, ҳунармандчилик буюмларига жуда ҳам қизиқаман. Кейинчалик журналистлик фаолиятимда ҳам жаҳон халқларининг миллий қадрият ва анъаналари ҳақида мақолалар ёзиш севимли мавзуим ҳисобланади. Ўз юртимизга қайтгач, Қўқондаги фестиваль бўйича туркум мақолалар ёзишни режалаштиряпман.

Француа АНТУАН,

Франция:

—Дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлиб, шу каби фестиваллар ва байрам тадбирларида иштирок этганман. Аммо бунақанги юқори кайфият ва уюшқоқлик билан ташкил этилган байрамни кўрмаган эдим. Бугунги фестивалда қатнашаётган бир гуруҳ франциялик ҳамюртларим бундай таас-суротларни асло унутиб бўлмаслигини мамнуният билан таъкидлашмоқда. Бунинг учун мезбонларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Ғуломулло МУРОДИЙ,

Афғонистон:

— Қўл меҳнати маҳсулотлари, айниқса, жундан тўқилган матолар барчага маъқул бўлмоқда. Фестиваль давомида юртингиз ҳунармандлари иштирокида ўтказилган кўплаб маҳорат дарсларида иштирок этдим. Ҳунармандчилик намуналарини кенгайтириш бўйича амалий тажрибам юксалди. Бундай эътибор ва рағбат, меҳмондўстлик учун Ўзбекистон халқига каттадан-катта раҳмат. Бу — юртингизга тўртинчи ташрифим. Ишонаманки, бу борадаги ҳамкорлигимиз бардавом бўлади.

Мерекай ГУЛНОЗИМ,

Қозоғистон:

— Меҳмонларни кутиб олиш тантаналаридан бошлаб биз ўзимизни бошқа дунёга тушиб қолгандек ҳис этмоқдамиз. Фестиваль таассуротлари худди эртакдаги мўъжизага ўхшайди. Қардош Ўзбекистондаги оламшумул ўзгаришлар бизни беҳад қувонтирди. Икки йилдан сўнг Қўқонда ташкил этилиши режалаштирилган фестивалда иштирок этишни ҳозирданоқ орзу қила бошладик. Ташкилотчилик ишларига қойил. Тарихий ва замонавий шаҳар бўлган Қўқон бизга жуда ҳам ёқди.

Шерзод  ҚОРАБОЕВ олган суратлар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *