Ҳунармандлар мукофот билан қайтишади Маданият

Қўқонда ўтаётган биринчи халқаро ҳунармандлар фестивали доирасида ҳунармандлик кўрик- танлови бўлиб ўтди.

Ҳайъат аъзолари тақдим этилган материалларни белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқди. Танловда 76 давлатдан 200 дан ортиқ, юртимиздан эса 1100 дан ортиқ ҳунарманд ўзининг 30 дан ортиқ йўналишдаги ишларини тақдим этган эди.

Айни вақтда бешта йўналишда ғолиблар аниқланди.

Энг яхши ҳунарманд номинациясига Муҳаммадали Юнусов (Ўзбекистон),

энг ёш ҳунарманд Наргиз Шойимий (Эрон),

энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси Абдуқаҳҳор Ҳамдамов (Тожикистон)

Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд Карим Бектош (Қозоғистон)га насиб этди.

Айни дамда яна бир қанча рағбатлантирувчи ўринлар учун пул мукофоти ва диплом тақдим этилди.

Сайёра ШОЕВА, ЎзА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *