Шавкат Мирзиёев барча ҳунармандларни табриклади Маданият

Давлатимиз раҳбари фестиваль арафасида шаҳар ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз бергани таъкидлади. Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвон берилди. Яъни, Қўқон шаҳри дунё ҳунармандчилик харитасида ҳам муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Қўқон шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи бўлиб ушбу рўйхатга киритилганини биз мамлакатимизда халқ амалий санъатини ривожлантиришга қаратилган ишларимизга халқаро миқёсда берилган катта баҳо, деб қабул қиламиз.

Куни кеча Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё – Тинч океани минтақаси президенти Гада Каддуми хоним Қўқон шаҳрига ана шу гувоҳномани тантанали равишда топширди.

Мана шу қувончли айёмда муҳтарам Қўқон аҳлини, бутун Ўзбекистон ҳунармандларини ана шундай юксак эътироф билан чин дилдан табриклайман, деди Президент.

ЎзА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *