Амалдаги президент вазифасида қолди Маданият

Аввалроқ, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё ва Тинч океани минтақасининг олтинчи бошқарув кенгаши йиғилиши Қўқонда бошлангани ҳақида маълумот берган эдик.

17 мамлакатнинг ҳунармандлар кенгаши раҳбарлари 2018 йилнинг сентябрь ойидан буён қилинган ишлар муҳокама этилади. Эришилган ютуқлар, муаммолар ечими ва истиқболдаги режалар хусусида келишиб олинди.

Ушбу тадбирнинг энг муҳим вазифаси Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича президенти сайлаш эди. Номзодлар орасида Ўзбекистондан ҳам вакил борлигини қайд этган эдик.

Айни вақтда кенгашни келгуси тўрт йилда бошқариш вазифаси амалдаги президент — Гада Каддуми ваколатида қолди. Яъни у қайта сайланди.

ЎзА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *