Онлайн: Қўқон Фарғона водийсининг гавҳаридир Маданият

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивали учун айнан Қўқон шаҳри танлангани албатта бежиз эмаслигини таъкидлаб, Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган бу қадимий шаҳар ҳақли равишда “олтин водий” деб ном олган гўзал Фарғона водийсининг гавҳари эканини қайд этди.

Президентимиз ушбу халқаро фестиваль нафақат кўпмиллатли Ўзбекистон халқи, балки жаҳон ҳунармандлари, бутун дунё усталарининг катта байрами эканини таъкидлади. Бу – олис тарих ва бугунги замон нафасини, турли қадрият ва анъаналарни ўзида яққол намоён этадиган, муштарак дилларни бирлаштирадиган чинакам дўстлик ва ҳамкорлик анжуманидир. Аминманки, дунёда тинчлик ва ҳамжиҳатликни, гўзаллик ва нафосатни тарғиб этадиган бу фестиваль жаҳон майдонида албатта ўзининг муносиб ўрнини топади, деди Давлатимиз раҳбари.

ЎзА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *