Қўқон оқшомида хаёлим учди… Маданият

Қадим тарих зарварақларидан сўз очгувчи Худоёрхон Ўрдаси ҳали шу пайтгача бундай кўп одамни ўз бағрига сиғдирмаган бўлса керак. Фестиваль кунлари Қўқонга тароватли оқшом тушиши билан бутун шаҳар аҳолиси, фарғоналиклар, юртимиз меҳмонлари, хорижликлар кечки сайлга ошиқа бошладилар.

Тунги чироқлар ёғдуси, камалакдек товланувчи ёритгичлар, ажойиб ҳаво, хушкайфият, тароват ва кўтаринкилик Ўрда маҳобатини янада ошириб юборди.

Миллий таомлар кўргазмаси, ош танлови орқали бутун дунё ва Қўқоннинг азиз меҳмонлари Сурхоннинг тандир гўшти, Самарқанд нони, Фарғона паловининг тайёрланиш жараёни гувоҳига айландилар. Бундай мазали таомлар тоти узоқ вақтгача унутилмаслиги тайин.    

Санъат, маданият, дўстлик, ҳунармандчилик тантаналари. Концерт дастурлари, алёрлар, куйу наволар, ўйин-кулгу, қаҳ-қаҳа, ҳаёт таронаси! Буларнинг бари юртдаги тинчлик, тўкинлик ва барака-хайрдан далолатдир.  Халқ сайли чиндан ҳам халқники бўлди.

Мақсади улуғ, нияти яхши элнинг байрамлари бардавом бўлаверади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *