Иштирокчилар саломатлиги – назоратда Маданият


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан халқаро фестиваль иштирокчилари ва хорижий меҳмонлар учун малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида алоҳида штаб тузилган бўлиб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Қатнашчилар  жойлашган ётоқхоналарга 16 та кўчма тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, бу ерга энг малакали шифокор ва ҳамширалар бириктирилди. Бундан ташқари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва муолажа ўтказиш учун зарур бўладиган дори-дармон захиралари яратилди. Соғлиғидан шикоят қилган иштирокчиларга дастлабки ташхис қўйиш  учун керак бўалдиган ЭКГ аппарати ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *