Фестиваль ҳақида Маданият

Жаҳон ҳунармандлари кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича президенти, доктор Гада Каддуми хоним:

– Қўқонга биринчи келганимдаёқ бу шаҳар қадимий меъморий обидалари, қўли гул ҳунармандларининг миллий ҳунармандчилик намуналари билан мени ўзига ром этганди. Бой маданий меросга эга ва бугун авлодлари ушбу қадриятларни давом эттириб келаётган қўҳна шаҳарга Халқаро ҳунармандлар шаҳри мақоми берилишида катта маъно бор, албатта. Ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган конференцияда ҳам бир ҳақиқат кўп бора таъкидланди: Қўқон бутун дунё уста ҳунармандларини, жаҳон иқтисодиёти ва маданияти  ривожига ҳисса қўшган соҳа вакилларини, ўз соҳасининг фидойиларини бир жойга жамлади. Фестивалнинг ҳар бир иштирокчиси эса қўқонлик усталар қўлида жило топган ҳунармандчилик намуналарини юксак баҳоладилар. Конференция мобайнида анъанавий ҳунармандчиликда замонавийлик, инновация масалалари хусусида ҳам сўз борди. Инновацияни ҳунармандчиликка жалб этган ҳолда, қадимги анъаналарни сақлаб қолиш, келгуси авлодларга етказиш муҳимдир.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *