Ҳамма бир сафда Маданият

12 сентябрь куни эрта тонгда тарихий ва замонавий қиёфасига  фусункорлик кирган Ҳўқанди Латиф янада нурланиб кетди. Шаҳарнинг Туркистон кўчасида фестивалнинг тантанали юришларида қатнашиш учун 120 мингга яқин якдил инсонлар жамул-жам бўлдилар.

Карнай-сурнай наволари, дўмбира садолари барчани Қўқон маркази томон чорлади. Тадбир иштирокчилари, ҳунармандлар, хорижлик меҳмонлар, юртдошлармиз бир тану бир жон бўлиб шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ўтиб, жаҳон ҳунармандлари тўпланган муаззам маскан –Ўрда майдонига кириб боришди.

Актёрлар томонидан аждодларимиз образининг талқин этилиши, хонлар сиймолари, масхарабозлар, ҳамма-ҳаммаси, юриш тантаналарига фақат кўтаринкилик бахш этди.

Ушбу юриш тантанасига Жаҳон ҳунармандлари кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича президенти, доктор Гада Каддуми хоним ва делегация аъзолари ташриф буюрдилар. Меҳмонларни вилоят ҳкоими, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғнаиев кутиб олди.

Мазкур нуфузли фестиваль ўзбек миллий ҳунармандчилиги бутун дунёга танитишда, уни инсоният маданий меросининг муҳим қисми сифатида ўрин эгаллашида муҳим қадамлардан бўлишига ишонч билдирилди. Айтилган фикрларнинг тасдиғи сифатида рамзий ленталар кесилиб, тантанали юришларга старт берилди.

  • Эрта тонгдан қадим шаҳар кўчаларидаги минглаб юртдошларингизнинг қувонч ва шодиёнасига гувоҳ бўлдим, – дейди австралиялик Жюбе Линда. – Миллий кийимдаги ўзбек аёлларига ҳавасим келди. Карнай-сурнай, доира садолари биз меҳмонларни ҳам қувноқ рақсларга чорлади.Ўзбекистон –мен учун қадрдон юрт. Негадир ҳамиша шу заминга юрагим талпинаверади. Халқингизга хос бўлган меҳмондўстлик, ўзгача лутф менга жуда ҳам ёқади. Юртингиз санъат, маданият ва ҳунармандчиликда азаолдан бой меросга эга бўлиб, бугун ҳам қадрият ва анъаналар авлоддан авлодга ўтиб давом этиб келаётгани таҳсинга лойиқ. Мен турли осори-атиқалар, ҳунармандчилик намуналарини тўплашни яхши кўраман.Уйимдаги шахсий коллекциямда Ўзбекистоннинг сопол маҳсулотлари, гиламлар, сўзана, ёғоч ўймакорлиги намуналари бор. Қўл меҳнати билан яратилган бу маҳсулотлар ростдан ҳам мўъжиза. Бу фестивалга келганимдан жуда хурсандман. Таниш, қадрдон чеҳраларни кўряпман.Мен билмаган ҳунар ва унинг турлари кўп экан. Дуённинг кўплаб мамлакатларидан ҳунармандларни таклиф қилиб, нуфузли фестивални ўтказаётган Ўзбекистоннинг эзгу ташаббусларини халқаро ҳамжамият ҳам муносиб қадрлайди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *