Оилада соғлом муҳит Жамият

Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал маърифат марказида ҳарбийларнинг оила аъзолари иштирокидаги кўргазма ташкил этилди. Кўргазмадан миллий ҳунармандчилик ва касаначилик асосида тайёрланган иш намуналари ўрин олди.

Учрашувни Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Шуҳрат Абдуллаев очди ва олиб борди.

Қайд этиб ўтилганидек, жамиятнинг соғлом бўлиши оиладаги муҳитга боғлиқ. Бу ўзгармас ҳақиқат. Зеро, ҳар қачон оила, қариндош-уруғ, қўни-қўшни муносабатлари жамиятнинг жон томирлари бўлиб келган. Оилавий ажримлар, келишмовчиликлар, ака-ука, опа-сингил, ота-бола, қайнона-келин муносабатларидаги нохуш ҳолатлар сони ортаётгани кишини хавотирга солади. Айниқса, кейинги пайтларда оилавий низоларнинг жиноят билан якун топаётгани, куч ишлатиш ҳолатлари, ажримлар сонининг ортиб бораётгани бу борада маълум бир чора-тадбирлар кўришни талаб қилмоқда.

Оилавий масалалар тўғрисида сўз борар экан, унинг ҳуқуқий асослари, мустаҳкамлаш омиллари ҳақида атрофлича фикр юиритилди. Мавзу юзасидан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Зулфия Мансурова, Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ходжаева,  Фарғона шаҳар адлия бўлими маслаҳатчиси Баҳодир Тоҳиржонов ва бошқалар сўзга чиқди.

Учрашувда шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ва бу борада қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ҳақида сўз юртитилди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *