Вилоят ҳокими музей жамоасини “Nexia-3” русумли автомашина билан тақдирлади Маънавият

Гўзал Фарғонамиз, хусусан, Хўқанди латифимиз нафақат ҳунармандчилик санъати билан, балки шоиру фузалолари билан ҳам кенг танилган. Қўқоннинг созандаю машшоқлари, хонандаю ушшоқлари мумтоз куйларни одамни сел қиладиган даражада куйлаб ижро этиб келганлар.

5 сентябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўқонда шаҳар фаоллари, маданият ва санъат ходимлари билан Қўқон тарихи, маданияти ҳақида суҳбатлашди. “Қўқон ушшоғи” мумтоз қўшиғининг муаллифи ғазал матни, адабиёт тарихига алоҳида эътибор қаратди.  Қўқон адабиёт музейи мудири Абдуллатиф Турдалиев ушбу қўшиқ ғазали муаллифи Юсуф Сарёмий эканлигини, қўшиқ матнини айтиб берди.

Вилоят ҳокими олимнинг «Буюк алломалар музейи» ни ташкил қилишдаги хизматлари учун музей жамоасини “Nexia-3” русумли хизмат автомобили билан тақдирлади.

Вилоят ҳокимининг илм аҳлига, адабиёт, маданият ва санъат соҳасига эътиборидан фарғоналиклар мамнун.

Шу кундан эътиборан Қўқонда “Қўқон ушшоғи” ва “Фарғона тонг отгунча” қўшиқлари овозкучайтиргичлар орқали жаранглаб турибди.

Г.САИДҒАНИЕВА.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *