ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

 ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ


ФАРҒОНАЛИКЛАР ИККИНЧИ

Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” болалар футбол мактаби ўйингоҳида Ўзбе-кистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари ўртасида “Ўзбекистон кубоги” мусобақалари якунига етди.

2019 йил 27 октябрь куни  «Истиқлол» марказий ўйингоҳида  2004 йилда туғилган-лар ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Финал учрашуви Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти терма жамоалари ўртасидаги учрашув курашларга бой бўлди. Омад Тошкент шаҳар терма жамоасига кулиб боқди.

Якуний натижаларга  кўра, Тошкент шаҳри 1-, Фарғона  ва Наманган вилоятлари 2-3-ўринларни эгаллашди.

Мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони” Шамсиддин Ҳусанов (Фарғона в), “Энг яхши тўпурар” Сардор Ҳожибоев (Тошкент ш) ва “Энг яхши ўйинчи” Асадбек Бегларханов(Тош-
кент ш)ларга насиб этди.  Мусобақа ғолиби ва совриндорларига  вилоят жисмоний тарбия ва  спорт бошқармаси,  “Истиқлол” футбол клуби, вилоят ва республика   футбол         ассоциациялари  вакиллари томонидан  эсдалик совғалари топширилди.

Навбатдаги 2003 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақа, жорий йилнинг 1-6 ноябрь кунлари  Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида жойлашган сунъий қопламали футбол майдонида бўлиб ўтади.

М.САЛИМОВА.