Ўқувчиларда китоб мутолааси

Ўқувчиларда китоб мутолааси

Ўқувчиларда китоб мутолааси
УЛАРДА ОРОМ БОР-У, ОЗОР ЙЎҚ…

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, IX боб, 41-модда.

Қадимги араб шоирларидан бири китоб ҳақида “Гаплари малол келмайдиган, боримизда ҳам, йўғимизда ҳам ишонч-ли, садоқатли суҳбатдош. Уларда қўрқинчли касаллик, хавф-ли ҳолат йўқ. Жаҳонда улардан яхшироқ дўст йўқ. Киши ёлғиз қолса, улар зериктирмайди. Уларда ором бор-у, озор йўқ”, деган эди.
Қадимги араб шоирларидан бири китоб ҳақида “Гаплари малол келмайдиган, боримизда ҳам, йўғимизда ҳам ишонч-ли, садоқатли суҳбатдош. Уларда қўрқинчли касаллик, хавф-ли ҳолат йўқ. Жаҳонда улардан яхшироқ дўст йўқ. Киши ёлғиз қолса, улар зериктирмайди. Уларда ором бор-у, озор йўқ”, деган эди.
Дарҳақиқат, китоб инсонни ҳамиша зиёга чорлайдиган, фикрлашга ундайдиган туҳфадир.
Одатда китобхон ўз диди, хоҳиши, истакларига кўра ҳар хил асарларни мутолаа қилади. Кимдир шеърий тўпламларни ўқийди, яхши шеърларни ёд олади. Кимдир қисса ва романлар ўқийди, баъзилар фантастик ҳикояларга қизиқади.
Мен бир неча йиллардан буён мактабда рус синфларига ўзбек тили фанидан сабоқ бериб келаман. Ўқувчиларим Куприннинг “Гранатовый браслет”, “Олеса”, Есенин, Анна Ахматованинг шеърлари, Чингиз Айтматовнинг “Жамила”, “Пополёк мой красной косынке”, “Плаха” асарларини севиб ўқишади. Ушбу китоблар ҳақида баҳс-мунозаралар қилишади. 5-6 синф ўқувчиларим орасида Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” номли китоби, 9-10-11- синф ўқувчиларим орасида Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романини ўзбек тилида ўқийдиганлари ҳам бор. Дарс машғулотларида ўқувчиларга рус тилига таржима қилинган жаҳон адабиёти дурдоналаридан ташқари ўзбек ёзувчиларининг асарларини ҳам ўқишларини тавсия қиламан. Негаки, ўзбек адабиёти намуналари китобхонни қадриятларимизни севишга, ардоқлашга ўргатади. Халқимиз тарихи, маданияти, ота-боболаримиз урф-одат, анъаналарини яхши ўрганган китобхон ҳеч қачон Ватанга хиёнат қилмайди. Ватанни севиш, уни қадрлаш, кўз қорачиғидек асраш учун халқимиз ҳаётидаги таъсирли лавҳалар, воқеа-ҳодисаларнинг бадиий- тасвирий ифодаси бўлган асарларни ўқиш ва уқиш керак.
Турли ёт ғоялар, “оммавий маданият” иллатларидан фақат ва фақат эзгулик ғоялари билан суғорилган китоблар қутқаради.
Мактабда рус синф-лари учун “Ёш истеъдодлар” тўгараги ташкил этганман. Тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг энг яхши кўрган китоблари хусусида суҳбат-мулоқотлар олиб борилади, иншолар кўрик-танловлари ўтказиб келинади. Ўқилган асарлар асосида матн тузиш, баён ёзиш машғулотлари ўқувчиларнинг саводхонлиги ва дунёқарашини оширади.
Рус ёзувчиси Максим Горький “Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман” деган эди. Шогирдлар китоблар орқали олижаноб хислатларни ўзларида шакллантира олсалар, биз устозлар бундан чексиз фахр-ифтихор туямиз.
Нафиса ЮЛДАШЕВА,
41-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган ўрта таълим мактаби рус синфларда ўзбек тили ўқитувчиси.