Оммавий ахборот воситалари учун медиа-тур

Оммавий ахборот воситалари учун медиа-тур

Вилоятимизда маънавий-маърифий тадбирлар дои-расида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан шу йилнинг 25-26 октябрь кунлари оммавий ахборот воситалари учун медиа-тур ташкил этилди.

Унда иштирок этиш учун республикамиз пойтахтидан  келган таниқли журналистлар,  олимлар, респуб-лика нашрларининг бош муҳаррирлари, электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар  Қўқон темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олиндилар.

Анжуман иштирокчилари орасида  Ўзбекистон халқ шоири Анвар  Обиджон, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абусаид Кўчимов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов, филология фанлари доктори, профессор Хуршид Дўстмуҳаммедов ва бошқалар бор.

Тадбирлар Қўқон шаҳ-ридаги Алломалар музейи билан танишувдан бошланди. 

Ижодий гуруҳ музейда Қўқон адабий муҳитига беқиёс ҳисса қўшган адабиёт намояндалари, олим ва шоирлар,  миллий журналистикамизга тамал тоши қўйган адиблар ҳаёти ва ижодий фаолияти билан танишди.

– Музейга ташриф буюрган киши улуғ алломаларнинг фикрларини ўқийди, ичига куч-қувват инганини ҳис этади, – дейди “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, публицист Аҳмаджон Мелибоев. – Қўқон ҳақиқатан ҳам миллий тараққиётнинг ҳамма босқичларини бошидан кечирди. Яқинда бўлиб ўтган  Халқаро ҳунармандчилик фестивали Қўқонни янгитдан кашф этди. Қўқон эса замонавий қиёфаси,  замонавий илм-тафаккури билан дунёни забт этяпти.

Меҳмонлар Риштон туманига йўл олдилар.  Вилоят ҳокими ўринбосари
Д.Ҳожиаҳмедов тумандаги реконструкция ва қурилиш ишлари ҳақида ахборот берди. Туризм ривожи учун йўллар кенгайтирилганлиги, туманни  шаҳарлаштириш жараёни хусусида сўз юритди.

Кулол Равшанжон Тожиддинов устахонасига ташриф  куннинг энг ҳаяжонли воқеалари-дан бири бўлди. Унинг уй музейида 500 дан ортиқ кулолчилик намуналари бор. У Халқаро ҳунармандчилик фестивали учун 40 килограмм ош солинадиган лаган ва 2 метру 65 сантиметрли кўза ясади.

Уй музейи экспонатлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Вилоят ҳокими, Ўзбекис-тон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова дала шийпонида медиа-тур иштирокчилари билан учрашиб, самимий суҳбатлашди.

Медиа-тур тадбирлари бугун давом этмоқда.

Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА.

М.ҚОДИРОВ олган сурат.