“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲАМШИРАСИ”

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ  ҲАМШИРАСИ”

Кўрик-танлов
“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲАМШИРАСИ”
Гуландон Набижонова бир неча йиллардан буён республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида фаолият юритиб келмоқда.
У ўзининг меҳнаткашлиги, хушмуомаласи билан ҳамкасблар ва беморлар қалбидан ўрин олди. Унинг ана шу хислатларини инобатга олган марказ раҳбарияти “Йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси” кўрик-танловида иштирок этишини таъминлади. Г.Набижонова кўрик-танловда фаол қатнашиб, барча шартларда ғолиб бўлди ва республика босқичига йўлланма олди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган “Йилнинг энг яхши шошилинч тиббий ёрдам ҳамшираси” кўрик-танловининг рес-публика босқичида ҳам фахрли иккинчи ўринни забт этди.
– Кўрик-танловнинг республика босқичида фахрли ўринни эгаллашимда назарий ва амалий ёрдам берган устоз ва ҳамкасбларимдан миннатдорман,–дейди Г.Набижонова.
Баҳромжон
ИБАЙДУЛЛАЕВ,
республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшма
қўмитаси раиси.
Сурат муаллифи
Шерзод ҚОРАБОЕВ.